Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

МАРКАЗ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази” давлат муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-1989-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузурида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлар тўғрисидаги” 250-сонли қарорларига мувофиқ ташкил қилинган.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази компьютер ҳодисалари бўйича ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга техник ва консультатив ёрдам бериш бўйича Ўзбекистонда ягона давлат муассасаси ҳисобланади.

Марказ фаолиятининг асосий мақсади – иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларида ахборотни муҳофаза қилишнинг замонавий воситалари ва методларини янада ривожлантириш ва кенг жорий қилишни таъминлаш, шунингдек, Интернет миллий фойдаланувчиларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ахборот хавфсизлигига таҳдидлар тўғрисида огоҳлантириш.