Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Бухгалтерия

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Марказ фаолияти, унинг мулкий ҳолати ва бухгалтерия ҳисоботи ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли маълумотни шакллантириш, ушбу маълумотларни фойдаланувчилар, жумладан, раҳбарият, таъсисчилар ва Марказ мулкдорлари, шунингдек, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларга Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчиликка асосланган ҳолда тақдим этиш;

  • Марказ томонидан олиб бориладиган хўжалик амалиётларининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги қонунчиликка тўлиқ асосланганлиги, мавжуд мулк, унинг ҳаракати, мажбуриятлар, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланиш тасдиқланган меъёр, норматив ва сметаларга тўла мос ҳолда экани устидан назорат олиб бориш учун фойдаланувчиларни зарур маълумот ва бухгалтерия ҳисоботи билан таъминлаш;

  • Марказнинг хўжалик фаолиятидаги салбий оқибатларнинг олдини олиш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун хўжаликнинг ички захираларини аниқлаш.



Рўйхатга қайтиш