Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Интернет тармоғида миллий сегмент хавфсизлиги департаменти/CERT

Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Марказнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда татбиқ қилинаётган ахборот-коммуникация тизимлари муҳофазаси воситаларининг дастурий-техник жиҳатдан самарадорлиги ҳамда Интернет тармоғидаги муайян ҳодисаларга оид материаллар, шунингдек, ахборот хавфсизлигига замонавий таҳдидлар хусусида  компьютер техникаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи миллий ва хорижий компаниялар ҳамда фойдаланувчилардан қабул қилиб олинган глобал тармоқдаги ахборот ресурсларида содир бўлган зарарли ҳодисалар, уларни бартараф этиш усуллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар ва техник қурилмаларнинг ишлаш самарадорлиги бўйича маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш;

  • Интернет тармоғининг миллий сегментидаги ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича методлар ва воситалар ишлаб чиқиш;

  • Интернет тармоғидаги ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;
  •     
  • Интернет хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш;

  • Интернет тармоғидаги жиноятчиликларни текшириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;

  • Интернет тармоғининг миллий сегментида жойлашган веб-ресурсларда ахборот хавфсизлигига оид ҳодисаларни текширишда кўмаклашиш ва бу борада амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;

  • Интернет тармоғининг миллий сегментида Интернет-маданиятни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар юзасидан назоратни олиб бориш;

  • Интернет-маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш.


    • Департамент 3 та бўлимни ўз ичига олади:
      • Ахборот хавфсизлиги ҳодисаларини мониторинги бўлими.

      • Ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига чора кўриш бўлими.

      • Интернет-маданиятни ривожлантириш бўлими.





Рўйхатга қайтиш