Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш департаменти

Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда  шунингдек, маълумотлар хафвсизлигини таъминлашга қаратилган давлат дастурлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

  • "Электрон ҳукумат" лойиҳалари тизимини амалга ошириш жараёнларида маълумотларни  муҳофаза қилиш услубларини ишлаб чиқиш ва унинг доимий ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш;

  • маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилган тадқиқотлар ва таҳлиллар асосида маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашни  ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаш;

  • электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланишни ривожлантириш, электрон рақамли имзо соҳасида умум қабул қилинган халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ,  электрон рақамли имзо соҳасида юридик доирада стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш учун янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

  • шахсий ва оммабоп маълумотларни  химоя қилиш;

  • маълумотларни ҳимояси ва ахборот хавфсизлиги, шу қаторда шахсий ва оммабоп маълумотлар муҳофазасини таъминлашга йўналтирилган давлат дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

  • электрон рақамли имзо очиқ калитлари инфратузилмасини ривожлантириш ва электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш;

  • умум қабул қилинган халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Департамент 2 та бўлимни ўз ичига олади:
  • Электрон рақамли имзо очиқ калитлар  инфратузилмаси ва идентификация тизимини ривожлантириш бўлими.

  • Маҳфий ахборотни ҳимоялаш бўлими.




Рўйхатга қайтиш