Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Маъмурий-хўжалик таъминот бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • бинолар ва хоналар, асбоб-ускуналар (иситиш тизими, сув таъминоти, электр тармоқлари ва бошқалар)га хизмат кўрсатиш, уларнинг капитал таъмирланиши устидан назорат қилиш, мебель, анжомлар мажмуи ва канцелярия маҳсулотлари билан таъминлаш, муҳандислик ва маъмурий меҳнат механизациясини олиб бориш, автотранспорт ва соқчилар билан таъминлаш;

  • ташкилий-хўжалик бошқаруви ва таркибий бўлинмаларнинг хўжалик таъминланиши, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда Марказнинг техник ускуналарини ҳимоялаш бўйича назорат олиб бориш;

  • Марказ ҳолати ва хўжалик фаолиятидаги истиқболлари юзасидан ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва тақдим этиш;

  • асосан замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишни ташкиллаштиришдаги янги усулларни ривожлантириш ва жорий этиш;

  • Марказнинг маъмурий-хўжалик таъминоти фаолияти бўйича раҳбарият топшириқларини бажариш;

  • ўз ваколати доирасида санитария талаблари, ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, ушбу қоидалар бузилганда ўз вақтида тегишли чора кўриш;
  •   
  • бўлимнинг иш фаолияти тўғрисида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юритиш, бўлим фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим қилиш;

  • Марказ вазифаларига мувофиқ бошқа ишларни амалга ошириш.



Рўйхатга қайтиш