Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Мувофиқлаштириш ва ўзаро хамкорлик департаменти

Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


•    Давлат ва xўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида замонавий ахборот хавфсизлиги таҳдидларини тегишли маълумотлар базаларида тўплаш, ва таҳлил қилиш;
•    Давлат ва xўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари шунингдек, Вазирлик тизим ташкилотларининг аxборот xавфсизлиги бўйича масъул xодимлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш;
•    Давлат ва xўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида аxборот xавфсизлиги соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳолатини мониторинг қилиш;
•    Давлат ва xўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хавфсизлигига масъул ходимлари билан ахборот хавфсизлиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;
•    Давлат ва xўжалик бошқаруви органларининг ахборот хавфсизлиги чора-тадбирлар режалари тузишини ва амалга оширишини назорат қилиш;
•    маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг манзилли дастурларни ишлаб чиқишини ва амалга оширишни назорат қилиш;
•    Марказнинг бошқа департаментлари билан ҳамкорликда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хавфсизлиги йўналишида консультатив усул орқали мувофиқлаштириш;
•    Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатларига асосан, ахборот хавфсизлиги соҳасида семинар-тренинглар ҳамда Республика миқёсида семинарлар ташкиллаштириш;
•    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Марказнинг ишчи гурух таркибларида мақсадли ўрганишларда қатнашиш;
•    Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тизим ва тармоқларидаги таҳдидлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ахборот хавфсизлиги таҳдидларини бартараф этиш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ва таклифлар бериш;  
•    Давлат ва хўжалик бошқаруви маҳаллий давлат бошқаруви органларида ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда меъёрий ҳужжатларга мувофиқ таклифлар, тавсиялар ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
•    Давлат ва хўжалик бошқаруви маҳаллий давлат бошқаруви органларида юз берган ахборот хавфсизлиги таҳдидларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда кўмаклашиш;
•     Ахборот хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштиришда иштирок этиш.


Департамент 2 та бўлимни ўз ичига олади:
  • Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларини мувофиқлаштириш бўлими.

  • Ҳудудларни ривожланишини мувофиқлаштириш бўлими.




Рўйхатга қайтиш