Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Порталнинг янги версияси синов режимида ишга туширилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги версияси ишга туширилди


Янги сайтнинг манзили: my2.gov.uz  

1500743181_297.jpg

Сайтнинг нафақат дизайни ва интерфейси, балки ишлаш тамойили ҳам ўзгарди. Давлат электрон хизматлари икки тоифадаги фойдаланувчилар – фуқаролар ва тадбиркорлар – учун тақсимланган. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш чоғида жисмоний ва юридик шахслар маълумотлари базаси билан уйғунлашган Ягона идентификация тизими (OneID – id.gov.uz) орқали бир маротабалик атворизациядан ўтиши лозим. Шундан кейингина фойдаланувчи ё фуқарога ё тадбиркорга мўлжалланган хизматлар рўйхатига кира олади. 

Фуқаролар учун мўлжалланган хизматлар рўйхатида солиқ ва коммунал хизматлари, ЙҲҚ штрафлари бўйича, шахсий пенсия ва суғурта тўловлари ва ҳ.к. бўйича маълумотлар бериш кабилар бор. Шунингдек, фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланиш учун аризалар ҳам беришлари мумкин. Натижа электрон ҳужжат сифатида (маълумотнома, гувоҳнома, кўчирма и ҳ.к.) расмийлаштирилади ва автоматик равишда электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади. Шу туфайли унинг қоғоз шаклидаги нусхасини олиш зарурияти йўқолади. 

Тадбиркорлар ҳам Ягона порталдаги кабинет орқали солиқларни кўриб, уларни тўлаш, текширувлар ҳақида маълумотлар олишлари мумкин. Шунингдек, портлада олинган лицензияларни муддатларини кўриб бориш ва уларни чўздириш каби функциялар ҳам ишламоқда. Божхона, лицензиялаш, солиқ, коммунал хизматлар ва шу каби порталнинг бўлимларида ушбу хизматларни олиш учун аризалар бериш имконияти мавжуд. 

Шунингдек, хизматлар учун онлайн усулда ҳақ тўлаш шароити яратилди, ҳамда маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги кучайтирилди. 



Ахборот гуруҳи
Рўйхатга қайтиш