Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мурожаат қилиш янада енгиллашди!

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Директори Рахматуллаев Зафар Махамаджановичнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади

vq.jpg
Ушбу виртуал қабулхона соҳада фаолият юритувчиларнинг мурожаат, шикоят ва таклифларини онлайн тарзда қабул қилиш ҳамда аҳолини ахборот хавфсизлиги доирасидаги мурожаатларига жавоб бериш ишларини автоматлаштириш билан бирга енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида ташкил этилди.

Яъни Ахборот хавфсизлиги соҳасига оид саволлар, шикоят, мурожаат ва таклифлар билан “vq.infosec.uz” ҳаволасига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директорига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин. Виртуал қабулхона орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган.

Мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала алоҳида ва тушунарли тарзда йўлланиши мақсадга мувофиқдир. Виртуал қабулхонада мурожаат ҳолатини (кўриб чиқиш жараёнида, кўриб чиқилган) текшириш имкони мавжуд. Фақат мурожаатни киритиш учун  шакл оммавий оферта билан танишилганлиги тасдиқлагандан сўнг ишга тушади. Энг муҳими, онлайн мурожаатда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Шу билан бирга, Марказнинг (+998 95) 170-98-97 куну-тун ишловчи телефон рақамига қўнғироқ қилган ҳолда ҳам мурожаат қилиш имкони мавжуд.

Айни вақтда Марказда ушбу мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда.
 
Ахборот хизмати

на русском языке: Направлять обращения по вопросам информационной безопасности стало еще проще!
Рўйхатга қайтиш