Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

“Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигига таҳдидлар” мавзусига бағишланган семинар

Жорий йилнинг 29 ноябрида Тошкент вилояти ҳокимиятида 70 дан зиёд туман ҳокимияти ходимлари иштирокида “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигига таҳдидлар” мавзусида семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда ўз маърузалари билан Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, “Электрон ҳукумат” маркази ва “UZINFOCOM” Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази мутахассислари қатнашдилар.

photo_2017-12-01_16-16-35.jpg

Семинарда ахборот хавфсизлиги йўналиши, ташкилотларда «Электрон хукумат» тизимини ривожлантириш ва Президент қабулхонаси бўйича ахборот берилди.

Шу жумладан, Инсон омили туфайли юзага келаётган муаммо ва таҳдидларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Семинар якунида тингловчилар ўзларининг бир қанча қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Рўйхатга қайтиш