Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

MITC.NIS.UZ автоматлаштирилган ахборот тизимига оид йиғилиш

Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг соҳа корхоналари ва ташкилотларига «mitc.nis.uz» автоматлаштирилган ахборот тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг соҳа корхоналари ва ташкилотларига «mitc.nis.uz» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш юзасидан йиғилиш ташкил этилди. 

Ушбу йиғилишда Вазирликнинг соҳа корхоналари ва тизим ташкилотлари учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ҳамда ахборот хавфсизлигини қай даражада таъминланганлиги ҳолати тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, ишлаш ва сақлашга мўлжалланган идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими саволномаси қайта кўриб чиқилганлиги ҳақида гапириб ўтилди. Янги таҳрирдаги ишлаб чиқилган ва ишга туширилиши режалаштирилаётган. автоматлаштирилган ахборот тизими «mitc.nis.uz» нинг қулайликлари, ҳамда ушбу тизимга киритилаётган маълумотлар автоматик тарзда баҳоланиб борилиши, қисқа муддатларда ташкилотларнинг баҳолаш рейтингини аниқлаб берилиши ҳақида маълумотлар берилди. 

Йиғилишда “UZINFOCOM” Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази мутахассислари томонидан «mitc.nis.uz» автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни қандай киритиб борилиши, ушбу маълумотларни баҳолаш мезонлари каби масалалар ёритилиб, батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилди.


15.09_новая система НИС_1.jpg



Ахборот гуруҳи
Рўйхатга қайтиш