Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Она тили-миллатнинг руҳи

АХТМда “Она тили-миллатнинг руҳидир” номи остида семинар бўлиб ўтди

Барчамизга маълумки, 1989 йил 21-октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 4-моддасида ҳам “ Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ўзбек тилидир” деб ёзиб қўйилган. Бугун “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” биносининг мажлислар залида “Она тили-миллатнинг руҳидир” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ахборот хавфсизлиги таъминлаш марказининг интернет-маданиятни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси А.Турапов нутқ сўзлаб, йиғилганларга мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш соҳасида қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътирофга лойиқлиги хақида сўз юритди.

Рўйхатга қайтиш