Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият куни

17 май – Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият куни

17.05_день телекома и информ.общества_рус_2.jpg

17 май – Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият куни. 

Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият кунининг мақсади Интернет ва ахборот-коммуникация технологиялардан (АКТ) кенг фойдаланиш имкониятлари ҳақида хабардорлик даражасини ошириш ҳамда “рақамли номутаносиблик”ни бартараф қилиш. 

17 май куни биринчи Ҳалқаро Телеграф Конвенциясининг имзоланиши ва Ҳалқаро телекоммуникация иттифоқининг (ҲТИ) ташқил этилиши нишонланади. 

Бутунжаҳон электралоқа куни. 
Ҳалқаро электралоқа иттифоқи ташкил топганлиги ва 1865 йилда биринчи Ҳалқаро Телеграф Конвенцияси имзоланганлиги сабабли 1969 йилдан бошлаб 17 май Бутунжаҳон электралоқа куни сифатида ҳар йили нишонланиб келмоқда. Ушбу кунни нишонлаш 1973 йилда Малага-Торремолинос шаҳрида бўлиб ўтган ҲЭИ Мухтор конференциясида белгиланди.  

Бутунжаҳон ахборот жамияти куни
АКТнинг муҳимлигини алоҳида қайд этиш ва ахборот жамияти билан боғлиқ кенг қўламли масалаларга эътибор қаратиш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси 17 май кунини Бутунжаҳон ахборот жамияти куни деб эълон қилган қарорни қабул қилди. 

Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият куни. 
2006 йил ноябр ойида Анталия шаҳрида бўлиб ўтган ҲЭИ Мухтор конференциясида иккала тадбирни 17 май Бутунжаҳон электралоқа ва ахборотлашган жамият куни деган қарор (резолюция) қабул қилинди. 

Ушбу янги 68 Резолюцияда ХЭИ аъзо-давлатларга ва ХЭИ секторлари аъзоларга ушбу кунни ҳар йили тегишли миллий дастур ташкил этиш билан нишонлаш таклиф қилинади. Ушбу тадбирлар қуйидаги мақсадларга қаратилган: 

Янги ғояларни рағбатлантириш ва ХЭИ Кенгаши томонидан қабул қилинган мавзу ҳақида фикр алмашиш; 
Ушбу мавзуни турли жиҳатларини жамиятдаги барча ҳамкорлар билан муҳокама қилиш; 
Мавзуга оид турли масалалар ёритилган ҳисоботларни тайёрлаш ва ХЭИга тақдим этиш.  

2017 йил мавзуси – Кучли импульс яратиш учун катта ҳажмдаги маълумотлар.  
Ушбу мавзуда ривожлантириш учун катта ҳажмли маълумотлар кучи ўрганилади. Уларни бошқариш ва тартибга солиш жиҳатларини ўрганиш имкони кўриб чиқилади ҳамда пинҳонийлик ва хавфсизликка тегишли бўлган томонлари ўрганилади. 

ХЭИ аъзо давлатларининг фаолияти дунё миқёсида катта маълумотларни қабул қилиш учун туртки яратишга ёрдам беради ва янги ривожланишга оид бўлган масалаларни ҳал қилиш имкониятларини яратиб беради.



Ахборот гуруҳи
Рўйхатга қайтиш