Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

ХИЗМАТЛАР

     Бугунги кунда, ахборот технологиялар асрида маълумотларнинг конфиденциаллигини, тижорат сирларини ёки шахсий маълумотларни ҳимоялаш жуда муҳим аҳамиятга эга ва давр талабидир.   Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази компьютер ҳодисалари бўйича ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга техник ва консультатив ёрдам бериш бўйича Ўзбекистонда ягона давлат муассасаси ҳисобланиб, ташкилотлар (компаниялар)нинг маҳаллий ва корпаратив тармоқларини ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида хизматлар кўрсатади. 

     Марказ томонидан кўрсатилаётган барча хизматлар халқаро стандарт ISO 9001:2008 томонидан сертификатланган, халқаро нормалар ва стандартларга асосланган бўлиб, дунёдаги ахборот хавфсизлигига таҳдидлар тенденциясидан келиб чиққан ҳолда, марказнинг юқори малакали мутаҳассислари томонидан амалга оширилади. Қуйида сизга тақдим этилган хизматлар билан танишишингиз ва тегишли шаклни тўлдиришингиз мумкин.