Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

АXБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИШ

   Ҳозирги кунда компаниялар ўз ахборот тизимларини хавфсизлик даражаларини такомиллаштириб бормоқдалар. Ахборот хавфсизлиги – бу тадбирлар мажмуи, ягона бир тизим бўлиб, ахборот билан ишлайдиган ходимлар, бу тизимнинг бир бўғини ҳисобланиб, ахборот хавфсизлиги самарадорлигини таъминлайдиган бўғин сифатида қаралади.
    Шунинг учун, ахборот хавфсизлиги соҳасида “инсон омили” бутун бир тизимнинг энг заиф нуқтаси бўлиб келган ва келмоқда.
   Мазкур муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг ташкилотимиз ахборотни муҳофаза қилиш турлари ва усуллари, ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш қоидалари ва талаблари бўйича тренинг ўтказиш ҳизматларини кўрсатади. Жумладан, Марказ томондан ахборот хавфсизлиги тизимида “инсон омили” туфайли келиб чиқадиган ходисаларнинг олдини олишга, ходимларнинг бу соҳадаги малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.




Хизмат регламенти: Юклаш
ҳажми: 162.95 KB


Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
ҳажми: 15.53 KB


Рўйхатга қайтиш