Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ СИЁСАТИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Марказ томонидан тақдим этиладиган, ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш хизмати, ташкилотларга ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ва вазифалари, кўрсатмалари, қоидалари, процедураларини ва амалий техникасини аниқлашга ёрдам беради.

Ахборот хавфсизлиги сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олади:
- ахборот хавфсизлиги мақсадлари ва вазифалари;
- ахборот муҳофазаси объектларининг рўйхати;
- хатарлар ва ахборот хавфсизлиги таҳдидларининг модели;
- ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар;
- ходимларнинг масъулиятини аниқлаш ва масъулиятни тақсимлаш.

Ахборот хавфсизлиги сиёсати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича услубий қўлланмага мувофик ишлаб чиқилади.

Ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ўз ичига қуйидагиларни олади:
- ташкилотнинг ахборот инфратузилмасини ўрганиш, ахборот хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш, ҳимояланадиган ресурсларни аниқлаш;
- ташкилотда ахборот хавфсизлиги сиёсатини ривожланиш самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш;
- ташкилотнинг ахборот инфратузилмасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ахборот хавфсизлиги сиёсатини қайта кўриб чиқиш.

Контактлар: +99871 277-98-50; 277-97-92;
E-mail: info@infosec.uz


Хизмат регламенти: Юклаш
ҳажми: 174.66 KB


Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
ҳажми: 16.12 KB


Рўйхатга қайтиш