Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА «ТАШКИЛОТДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ» ТАШКИЛИЙ-МАЪМУРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш жараёни узлуксиз бўлиб, фақат ахборот хавфсизлиги тизимининг эмас, балки ташкилотнинг барча иш фаолияти давомида содир бўлади. Шунинг учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳужжатларни мунтазам янгилаш ва ахборот хавфсизлиги тизимининг ишлашини таъминлайдиган қоидаларни қайта кўриб чиқишни талаб қилади.

Режалаштиришдан олдин ахборот хавфсизлигининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш зарур:
  • замонавий техника ва воситалардан фойдаланган ҳолда ташкилий, бошқарув, технологик ва техник даражаларда хавфсизликнинг зарур даражасини таъминлаш учун рухсат этилган хавф даражасини белгилаш;

  • бўлимлар ва шахсларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро муносабатларида функционал муносабатлар ва жавобгарлик зоналарини аниқлаш, ташкилий-маъмурий ҳужжатларни зарур пакетини яратиш;

  • ахборот технологиялари ривожланишининг ҳозирги даражаси ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда зарур ҳимоя қилиш тизимларини жорий этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;

  • ташкилотнинг ўзгарувчан иш шароитларига мувофиқ ташкил қилинадиган ҳимоя комплексини таъминлаш, ташкилий ва маъмурий ҳужжатларни мунтазам такомиллаштириш, технологик жараёнларни модификациялаш ва техникавий ҳимоя ускуналарини модернизация қилиш.



  • Хизмат регламенти: Юклаш
    ҳажми: 16.68 KB


    Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
    ҳажми: 1.98 MB


    Рўйхатга қайтиш