Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

Ахборот хавфсизлиги сиёсати ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоялаш бўйича корхонанинг умумий сиёсати асосий принципларини аниқлайди. У асосан корхонанинг хавфсизлигини бошқаришга тегишли бўлган ҳужжатларни қабул қилишга ва ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини яратишга мўлжалланган.
Ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш чора-тадбирлари мажмуи босқичлари:
  • Корхона ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш экспертизалари;

  • Хавфсизлик экспертизаси IT-инфратузилмаларида тадқиқот ўтказиш, хавфсизлик таҳдидларини аниқлаш, пайдо бўлган ресурсларни аниқлашни ўз ичига олади.Натижада экспертизалар йиғилади, таҳлил қилинади, сиёсат ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотлар умумлаштирилади;

  • Хавфсизлик сиёсатини ишлаб чиқиш. Олдинги босқич натижаларига асосан, Давлат стандартларига жавоб берадиган, ҳужжатларда келтирилган йўриқномалар ва кўрсатмалар мажмуи ишлаб чиқилади;

  • Қайта экспертиза ўтказиш. Корхона раҳбариятининг хоҳишига биноан, ишлаб чиқилган хавфсизлик сиёсатини юқори баҳоловчи ахборот хавфсизлиги бўйича қайта экспертиза ўтказиш;


Хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш. Вақт ўтган сари ҳар қандай корхонанинг IT-инфратузилмаси ўзгаради. Шунга кўра, хавфсизликнинг актуал даражасини сақлаган ҳолда, хавфсизлик сиёсатига ўзгартиришлар киритиш лозим



Хизмат регламенти: Юклаш
ҳажми: 174.66 KB


Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
ҳажми: 16.12 KB


Рўйхатга қайтиш