Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

АХБОРОТЛАШТИРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

Экспертиза –корхона раҳбарияти ташаббуси ёки ички аудитни ўтказиш режасига кўра ахборот хавфсизлигини таъминланганлигини аниқлашда ўтказиладиган мустақил текширувдир.
Экспертиза қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
  • Aхборот тизимларини ҳимояланганлик даражасининг ҳозирги кундаги ҳолатини баҳолаш;

  • Aхборот хавфсизлиги соҳасидаги мавжуд стандартларга ахборот тизимларининг мослигини баҳолаш;

  • Ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмларини эффективлигини ошириш ва жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Экспертиза асосан қуйидаги босқичлардан иборат:
  • Aхборот тизими жойлашган ҳудуднинг мавжуд физик ҳимоясини ўрганиш;

  • Aхборот хавфсизлигига тегишли мавжуд ички норматив ҳужжатларни ўрганиш;

  • Ташкилотда масъул шахслар билан суҳбат ўтказиш (тизим администратори, раҳбарият, қўриқлаш хизмати, ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахс ва бошқалар).



Хизмат регламенти: Юклаш
ҳажми: 167.74 KB


Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
ҳажми: 16.31 KB


Рўйхатга қайтиш