Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

ЭЛЕКТРОН ҚУРИЛМАЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ КАФОЛАТЛИ ЙЎҚ ҚИЛИШ

Шунингдек Марказ, корхоналарга хар қандай турда фаолият олиб боришда керак бўлиши мумкин бўлган махсус хизматларни кўрсатади. Бундай хизматларга маълумотларни кафолатли йўқ қилиш, яъни файлларни қаттиқ дискдан қайта тикланмайдиган қилиб ва фавқулодда йўқ қилиш,бу ерда файл ва маълумотларни қайта тиклаш имкони бўлмайди.

Турли электрон қурилмалардаги турли ҳажмдаги маълумотларнинг кафолатли йўқ қилиниши бир неча сонияларда амалга оширилади.

Бунда ахборотни кафолатли йўқ қилишнинг икки ёндашуви қўлланилиши мумкин:

Биринчи усул – қаттиқ дискда ёки флеш қурилмадаги маълумотларни дастурий йўқ қилиниши, бунда айнан йўқ килиниши зарур бўлган маълумотлар кафолатли ва қайта тикланмайдиган килиб ўчирилади.

Иккинчи усул – бу қаттиқ дискдаги маълумотларни маълумот ташувчи ускунани жисмоний демагнитезациялаш учун махсус аппарат комплексини қўллаш;


Хизмат регламенти: Юклаш
ҳажми: 1.79 MB


Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
ҳажми: 17.30 KB


Рўйхатга қайтиш