Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

СУҚУЛИБ КИРИШГА ТЕСТЛАШ (ПЕНТЕСТ)

Суқулиб киришга тестлаш (пентест) Марказимизнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги яна бир ўзига ҳос хизмати. Хизматнинг моҳияти шундан иборатки, мавжуд ахборот тизимлари химоя воситалари комплекси, тармоқга суқулиб кириш ва тармоқ ресурсларига рухсатни қўлга киритиш. Тестлаш жараёнида аудитор буюртмачининг тармоғида ахборот хавфсизлиги талабларини бузишни режалаштирган тажовузкор ролини бажаради. Тестлаш масофадан туриб амалга оширилади ва ноқонуний ҳаракатлар амалга ошириш жабҳаларига таъсир кўрсатмайди ва ахборот тизимларини ташқи таъсирлардан ҳимояланганлик даражасини белгилашга имкон беради.

Ахборот тизимига суқулиб кириш учун тизим ҳақида маълумотлар йиғилади, шу жумладан, суқулиб киришда IP-манзиллар, портлар, фойдаланилаётган қурилма ва операцион тизимлар орқали мавжуд тизимнинг заифликлари аниқланади.

Ушбу хизматни амалга ошириш натижасида ахборот тизимларининг хавфсизлиги ҳолати баҳоланади ва аниқланган заифликлар бартараф этиш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилади.
    

Ахборот тизимидаги заифликлар аниқлаш учун синовнинг ўтказиш методикаси

Контактлар: +99871 277-98-50; 277-97-92;
E-mail: info@infosec.uz


Хизмат регламенти: Юклаш
ҳажми: 2.07 MB


Хизмат учун ариза формаси: Юклаш
ҳажми: 16.24 KB


Рўйхатга қайтиш