Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЛАР

Ахборот технологияларининг ривожланиши жараёнида электрон шаклдаги маълумотлар бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солишда "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги, "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги, "Электрон тижорат тўғрисида"ги ва "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Қонунлар муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис, шахсий маълумотларни ҳимоялашга қаратилган кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол сифатида
Wi-Fi (симсиз тармоқлар)дан фойдаланиш бугунги кунга келиб оммалашганини эътиборга олган ҳолда, Wi-Fi тармоқларининг ҳимоясини таъминлашдаги дастлабки маслаҳатларни қуйида келтириб ўтамиз.

Ҳозирги кунда дунё миқёсида ахборот технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиб бориши ахборотларнинг ноқонуний тарқалиши, ўғирланиши, ноқонуний тарзда ахборотга эгалик қилиб, ёлғон ахборотга ўзгартириб қўйилиши каби бир қатор долзарб масалаларни ҳам келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.